Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги халқаро аэропортда юк ташувчи 3 та Boeing 747-200F’нинг эгалари қидирилмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Аэропорт вакиллари 7 декабрь, душанба куни маҳаллий ОАВда икки ҳафта давомида ҳаво кемаларини олиб кетиш лозимлиги, акс ҳолда улар сотиб юборилиши ёки шунга ўхшаш бошқа қарор қабул қилиниши ҳақидаги эълонни жойлаштирди.
Аэропорт бошқарувчиси Зайнул Моҳд Исанинг билдиришича, ҳаво кемалари Куала-Лумпурда бир йилдан ошиқ вақтдан бери турибди. Бунинг учун аэропортга тўловлар амалга оширилмай келинмоқда.
Маълумотлар базасида Исландиянинг Air Atlanta Icelandic компанияси ушбу самолётлар эгаси сифатида қайд этилган, бироқ компания вакиллари лайнерлар 2008 йилдаёқ сотиб юборилганини маълум қилган. Шундан бери самолётлар ўз эгасини бир неча бор ўзгартирганлиги эҳтимолдан холи эмас.
Изоҳ (0)