Афғонистон армияси ва полициясининг кейинги кунларда ўтказган ҳамкорликдаги операциялари давомида 86 нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида маълум қилинган, дея хабар беради «РИА Новости».
«Операциялар Нангархар, Саманган, Тоҳар, Қундуз, Фарёб, Балх, Забул, Лоғар, Ғазни, Пактия, Ҳирот ва Гилменд вилоятларида ўтказилди. Натижада 86 нафар жангари ўлдирилди ва 43 нафари жароҳат олди. Полициячилар енгил ва оғир қурол-яроғ захираларини мусодара этди», — дейилади вазирлик сайтида жойлаштирилган хабарда.
Изоҳ (0)