Россия президенти Владимир Путин ЮКОС компаниясининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковскийни афв этиш тўғрисида қарор қабул қилганида унинг бошқа жиноятларга алоқаси бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотларга эга бўлмаган. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«Ўша пайтда ҳозир пайдо бўлган ва тергов идоралари томонидан олиб борилаётган ҳаракатларга асос сифатида кўрилаётган маълумотлар бўлмаган. Гумон ва маълум бир ахборотлар бўлган, бироқ тергов идоралари ўз ишини тўхтатмаган. Шу боис янги тафсилотлар пайдо бўлгани ҳақида айнан ҳуқуқ-тартибот идоралари хабар бериши лозим», — дея қўшимча қилган Песков.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Михаил Ходорковскийга нисбатан 1998 йилда ўлдирилган Нефтеюганск мери Владимир Петухов иши юзасидан сиртдан айблов эълон қилингани, у 11 декабрь куни сўроқ қилиниш учун Тергов қўмитасига келиши лозимлиги ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ (0)