Сурияда Россия консуллиги биноси яқинида миналаштирилган автомобиль портлади. Қурбонлар ёки ҳужум ташкилотчилари тўғрисида маълумот берилмаган. Бу ҳақда Эроннинг FARS агентлиги манбаларига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса Алеппо шаҳрида рўй берган. Россиянинг Суриядаги элчихонаси вакилларининг маълум қилишича, у ерда россиялик дипломатлар йўқ, консуллик 2013 йилда ёпилган.
Изоҳ (0)