9 декабрь, чоршанбага ўтар кечаси Украинанинг Харьков шаҳридаги Roshen дўкони ичида портлаш юз берди. Бу ҳақда полиция вилоят бошқармасининг алоқа бўлими берган маълумотларга асосланиб, «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Нохуш ҳодиса туфайли фуқаролардан ҳеч ким зарар кўрмаган. Портлаш тўлқини дераза ва кириш эшигининг ойналарини парчалаб юборган.
Бошқарма раҳбарияти, полициянинг тезкор қидирув гуруҳи, Украина хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари воқеа жойига етиб келди.
Айни пайтда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари яқин атрофдаги ҳудудни кўздан кечирмоқда.
Изоҳ (0)