Таниқли фотосуратчи Эрнест Куртвелиев такрорланмас лойиҳада имконияти чекланган қиз ва аёлларнинг гўзаллигини тасвирга муҳрлади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Фотосессия Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастурининг ҳамкорликдаги лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Аёлларнинг портретларидан иборат кўргазма декабрь ойи бошида Бутунжаҳон ногиронлар кунига бағишланган фестиваль доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди.
«Газета.uz» мазкур фотосуратларни Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги рухсати билан чоп этган.
Изоҳ (0)