Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳуқуқшуноси вазифасида ишлаган шахс хусусий корхона раҳбаридан пора олгани учун жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, хусусий корхонага ажратилган 29 гектар майдон туман ҳокимининг қарори билан захира ер фондига қайтарилиши муносабати билан, ушбу ер бошқа корхонага берилиши тўғрисида ҳоким қарори чиқарилиши керак бўлган.
Ҳуқуқшунос шу қарорни чиқариш ва шу билан боғлиқ ишларни олти ой муддатга кечиктириб туриш эвазига пора тариқасида 6 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга туширилди.
«Ҳуқуқ» газетаси хабарига кўра, мазкур ҳолат бўйича қонунбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан қонуний жазо белгиланди.
Изоҳ (0)