Санкт-Петербургда номаълум кимсалар полиция автомобилини ўққа тутди. Дастлабки маълумотларга кўра, икки нафар полициячи ҳалок бўлган, яна бири яраланган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Автомобиль транспорт полицияси махсус бўлинмасига тегишли эканлиги айтилмоқда. Ўқ узган кимсалар тим кўк рангдаги, давлат белгиси йўқ машинада кўздан ғойиб бўлган. Гувоҳлар ҳодиса рўй берган кўчада ўқ овозлари эшитилгани, тутун кўтарилганини маълум қилган.
Изоҳ (0)