Украина ва Грузияда Грузия собиқ президенти, ҳозирда эса Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили тасвири туширилган тангалар чиқарила бошлади, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
3 декабрь куни тангалар савдоси бошланди ва ушбу эсдалик совғасини буюртма қилиш мумкин бўлган сайт ишга тушди.
Харидорларга олд юзасига Саакашвилининг портрети, орқасига Грузия ва Украинани бирлаштирувчи Қора денгиз силуэти туширилган мис қотишмаси, никелдан ишланган, тилла суви югуртирилган, кумуш ёки олтин тангалар таклиф қилинмоқда.
Тангалар нархи 850 гривнадан 35 минг гривнагача.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина фуқароси Михаил Саакашвилини Грузия фуқаролигидан маҳрум қилиш жараёни бошлангани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)