АҚШ президенти Калифорния штатидаги отишма террорчилик билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини истисно этмади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Сан-Бернардинодаги отишма террорчилик билан боғлиқ бўлиши эҳтимолдан холи эмас, бироқ биз ҳали бу ҳақда аниқ билмаймиз. Шу билан бирга, фожиа сабаби иш жойидаги можарога алоқадор бўлиши ҳам мумкин», — дея таъкидлаган Обама. Давлат раҳбарининг фикрича, «АҚШда маълум бир шахслар қурол харид қилишини мураккаблаштириш учун зарур чоралар кўриш лозим».
Эслатиб ўтамиз, 3 декабрь, пайшанбага ўтар кечаси Сан-Бернардинодаги ногиронлар уйида содир бўлган отишма оқибатида 14 киши ҳалок бўлган ва 17 киши жароҳатланган.
Изоҳ (0)