Туркия бош вазири Аҳмед Давутўғли унинг мамлакатини иқтисодий санкциялар билан тиз чўктириб бўлмаслигини айтди, деб ёзади «ТАСС».
«Туркияни иқтисодий санкциялар орқали бўйсундириш мумкин, деб ўйлаётганлар адашади», — деди у Бокудаги дипломатик академияда нутқ сўзлар экан.
Туркия бош вазири, шунингдек, Туркия Россиянинг 24 ноябрь куни уриб туширилган Су-24 бомбардимончи самолёти учун узр сўрамаслигини, чунки у ўз чегарасини ҳимоя қилганини таъкидлади.
Шу билан бирга, Давутўғли Россия билан очиқ музокараларни сақлаб қолишни ёқлаб чиқди.
«Туркия ва Россия халқлари ўртасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Биз Россия билан муносабатларга доимо алоҳида эътибор билан ёндашганмиз. Ҳозир албатта эшикларни музокаралар учун очиқ қолдиришимиз керак, деб ўйлаймиз», — деди у.
Изоҳ (0)