Япония робот техникасининг машҳур конструкторларидан бири, таниқли фазогир робот Kirobo’нинг муаллифи Томотака Токиодаги iREX-2015 Халқаро роботлар кўргазмасида «РобоФон»ни намойиш этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
«РобоФон» – бу телефоннинг янги модели, аниқроғи, телефоноробот бўлиб, одатий мобил телефон ўлчамларидаги кичкина одамчадир. У юра олади, шунингдек, сўзлашиш ва рақсга тушиш қобилиятига ҳам эга.
«Биз тўғри бурчакли буюм билан гаплаша олмаймиз. Бунинг учун психологик тўсиқ мавжуд. Бироқ буюм одамга ўхшаса, у билан сўзлашиш мумкин. Қанчалик кўп сўзлашсанг, шунчалик кўп маълумотга эга бўласан», — дейди ишлаб чиқарувчи.
«РобоФон» – бу шерик, суҳбатдошдир. У сиз билан суҳбатлашиши, юз бериши лозим бўлган ҳодиса ҳақида эслатиши, сизга маъқул келадиган ресторанни танлаши мумкин. Шу билан бирга у оддий телефон ҳамдир. Унинг орқа томони барча анъанавий функцияларга эга смартфон экранидан иборатдир.
Янги йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Японияда «робофонлар» сотувга чиқади. Унинг нархи ҳозирча маълум қилинмади. Бироқ унинг одатдаги мобил телефонлардан қимматроқ бўлиши шубҳасиз.
Изоҳ (0)