Швецияда замонавий одам ҳаётининг зарурий қисмига айланиб улгурган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда қанча саноат чиқиндиси ҳосил бўлишини ҳисоблаб чиқишди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Маълум бўлишича, биргина мобил телефонни яратишда 86 килограммлик чиқиндилар тўпланиб қолар экан. Бунда уларнинг катта қисми металларга ишлов беришда юзага келади.
Лойиҳа иштирокчилари бошқа электрон ва электр ускуналар, кийим-кечак ва озиқ-овқатларни ишлаб чиқариш жараёнида пайдо бўладиган чиқиндиларни ҳам ўрганиб, экология учун энг кўп муаммоларни айнан электр маҳсулотлари келтириб чиқаришини аниқлади.
Бошқа маҳсулотлар бўйича чиқиндилар миқдори қуйидагича: 1 кг товуқ гўшти ишлаб чиқаришда 860 г чиқинди ҳосил бўлади, 1 кг мол гўшти — 4 кг чиқинди, 1 л сут — 97 г, электродрель — 51 кг, пахта толасидан шим — 25 кг, чарм пойабзал — 12 кг, бир дона газета — 25 г, ноутбук — 1200 (!) кг.
Изоҳ (0)