Парижда амалга оширилган терактлар иши бўйича полиция Бельгия пойтахти Брюсселда жойлашган Моленбек қочоқлар маъмурий ҳудудида навбатдаги тинтувларни ўтказди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тинтув тафсилотлари келтирилмаган.
Бельгия полицияси Парижда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатлари иши бўйича мунтазам равишда Брюссель ва Бельгиянинг бошқа шаҳарларида рейд ўтказиб турибди. Бельгияда ҳибсга олинган олти нафар кишига нисбатан айблов эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 13 ноябрь, жума куни кечқурун Парижда амалга оширилган бир нечта теракт натижасида 130 киши ҳалок бўлди, 350 дан ортиқ киши жабрланди.
- Воқеа: Париждаги терактлар
Изоҳ (0)