Санкт-Петербург қонун чиқарувчи кенгаши спикери Вячеслав Макаров A321 қурбонлари жасадини дафн этиш учун бериш кечикаётганини экспертизалар ўтказилиши ва жасадлар шахси аниқланиши билан изоҳлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз вазиятни биламиз ва уни назоратдан чиқарганимиз йўқ. Экспертизаларнинг якуний босқичи кетмоқда. Экспертлар 100 фоизлик натижага эришиш учун жон куйдирмоқда. Процессуал ҳаракатлар амалга оширилиши зарур бўлса, улар бажарилмоқда», — дея таъкидлаган Макаров.
Олдинроқ A321 қурбонларининг яқинлари марҳумларнинг жасади дафн этиш учун берилмаётгани сабабини тушунтиришни сўраб, Тергов қўмитасига мурожаат тайёрлаётгани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ (0)