«Термиз тарихий-маданий қадамжолари» харитаси тақдимоти 30 ноябрь куни Сурхондарё вилояти маъмурий марказида бўлиб ўтди, деб ёзади «Газета.uz».
Ўзбек, рус, инглиз тилларидаги хариталар ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини кенгайтириш ҳамда унинг маданий ва тарихий ёдгорликлари ҳақидаги ахборотни тарқатиш мақсадларида ишлаб чиқилган.
Лойиҳа OXUS Culture ташкилоти томонидан Гёте-Институтнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Термиз археология музейи билан ҳамкорликда амалга оширилди.
A3 форматидаги нашр қадимий Термиз ҳудудидаги 20 та объектни ўз ичига олади.
OXUS Culture келажакда мамлакатнинг бошқа ҳудудлари учун ҳам бундай хариталар яратиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)