28 ноябрь, шанба куни Тошкентдаги Икуо Хираяма номли халқаро маданият карвонсаройида «Муҳаббатга тўлиқ юраклар» номли имконияти чекланган болаларнинг ижодий ишлари кўргазмаси очилди. Унда Қўқоннинг «Иқтидор» ва Тошкентнинг Sanvikt ижодий маркази тарбияланувчилари истеъдодини намойиш этмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Кўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Бадиий академияси президенти Акмал Нуриддинов, Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Фумихико Като иштирок этди.
Намойиш этилаётган ижодий ишларнинг савдоси ҳам кўзда тутилган кўргазма 4 декабргача давом этади. Унда барча истовчилар учун япон ўйинлари бўйича маҳорат сабоқлари ҳам ўтказилади.
Изоҳ (0)