Истанбул метросининг Байрампошшо станциясидаги ерости ўтиш йўлида портлаш юз берди. Бу ҳақда Туркиянинг NTV телеканали маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Ҳодиса жойига кўплаб тез тиббий ёрдам ва ўт ўчириш машиналари етиб келди. Haberturk телеканали маълумотларига кўра, ушбу ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлган, яна бир киши яраланган.
Поездлар ҳаракати тўхтатилди. Ҳозирча портлаш сабаби номаълум. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш трансформатор будкасида содир бўлган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)