Россиянинг Су-24 бомбардимончиси билан боғлиқ воқеадан сўнг Россия билан муносабатлардаги инқирозни дипломатик усулда тартибга солиш зарур, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Парижда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашув якунлари бўйича. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз ҳурматли Обама билан Россияга алоқадор вазиятни муҳокама қилдик. Туркия юзага келган тангликни ҳал қилишда дипломатик воситалардан фойдаланиш тарафдоридир», — деди Эрдўғон.
Унинг сўзларига кўра, Туркия Россия билан алоқалардаги кескинлик даражасини пасайтиришни истайди.
Нашр эслатишича, аввалроқ Эрдўғон Россиянинг Су-24 самолёти билан боғлиқ воқеа юзасидан афсус билдирган эди.
Изоҳ (0)