Россия Сурияда иккинчи авиабазасини очиб, у ерга қўшинлар шахсий таркибини юборишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда исми ошкор қилинмаган суриялик активистга таяниб, The Times хабар берди, деб ёзади «РБК».
Шайрат авиабазаси Суриянинг Хомс шаҳри яқинида жойлашган бўлиб, у ерга аллақачон Россиянинг ўнта ҳарбий самолёти ва 15 та вертолёти, шунингдек, 50—60 нафар ҳарбийлари юборилган, улар объектни тайёрлаш билан шуғулланмоқда. Газета манбаси сўзларига кўра, россиялик ҳарбийлар Шайратга бир ойча аввал етиб келган.
Россия мудофаа вазирлиги Сурияда иккинчи ҳарбий базани очиш ҳақидаги хабарни изоҳлаганича йўқ. Ўтган ҳафта Россиянинг Суриядаги авиагуруҳи 10—12 та самолётга кўпайиши мумкинлиги хабар берилган эди.
Изоҳ (0)