«Темир хоним» номи билан танилган Британия ҳукуматининг собиқ раҳбари Маргарет Тетчер, умуммиллий сўровнома натижаларига кўра, сўнгги 200 йилда жаҳон сиёсатига таъсир кўрсатган энг нуфузли аёл, дея тан олинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Scottish Widows инвестиция компанияси томонидан ташкил этилган сўровнома қатнашчиларининг 28 фоизи Тетчерни биринчи ўринга лойиқ кўрди. Британия тарихидаги ягона аёл бош вазир физика ва кимё бўйича Нобель мукофоти соҳиби Мария Склодовская-Кюрини ортда қолдирди (у 24 фоиз олди).
Британия тахтида ўтириш давомийлиги бўйича 2015 йил 9 сентябрь куни рекорд ўрнатган қиролича Елизавета Иккинчи сўровнома респондентлари томонидан учинчи ўринга лойиқ кўрилди.
Дастлабки ўнликдан, шунингдек, малика Диана (17 фоиз), Британиядаги суфражистлар ҳаракати етакчиси Эммелин Панкхёрст (16 фоиз), она Тереза (13 фоиз), шафқат опаси Флоренс Найтингейл (12 фоиз) ва америкалик телебошловчи Опра Уинфри (6 фоиз) жой олган.
Изоҳ (0)