Украина Туркия бозорида Россиянинг ўрнини босиш ва Туркия озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга тайёр. Бу ҳақда Украина озиқ-овқат ва аграр сиёсат вазири Алексей Павленко Facebook’даги саҳифасида қайд этди, деб хабар беради Meduza.
Вазирнинг сўзларига қараганда, Украина Туркияга дон, маккажўхори ва ёғ етказиб беришни камида икки баробар оширишга тайёр.
«Шу тариқа, Украина Туркия бозорида Россиянинг ўрнини боса олади», — деб ёзди Алексей Павленко.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Туркияга қарши санкциялар киритиш ҳақида фармон имзолади, унга кўра мамлакатга Туркия маҳсулотларини олиб кириш чекланиб, уларнинг рўйхатини Россия ҳукумати томонидан тузиб чиқилди.
Изоҳ (0)