Ироқнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Синжор шаҳри яқинида камида 110 та курд-язид миллати вакиллари жасадларининг қолдиқлари бўлган оммавий қабр аниқланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Синжор ироқлик курдлар томонидан ИШИД террорчилик гуруҳига қарши жангларда қайтариб олинган. Язидларнинг дафн этилган ушбу жой эса ҳудудда аниқланган олтинчи оммавий қабр бўлди.
Қурбонлар сони тўғрисидаги маълумотлар ҳозирча фақат гувоҳларнинг кўрсатмалари билангина асосланиб турибди. Тахминларга кўра, язидлар 2014 йил август ойида шаҳарни эгаллаб олган ИШИД вакиллари томонидан қатл этилган.
Изоҳ (0)