Россия бош прокуратураси иккита хорижий ноҳукумат ташкилотнинг Россиядаги фаолиятини номақбул деб топди. Бу ҳақда муассаса расмий вакилига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бунда гап «Очиқ жамият» ва «Ҳамкорлик фонди очиқ жамияти» институти ҳақида бормоқда.
Нашр эслатишича, аввалроқ Федерация Кенгаши Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурага чет эл нотижорат ташкилотларидан иборат «ватанпарварлик стоп-листи»ни юборган эди. Рўйхатга сенаторлар фикрича, Россия ҳудудида номақбул бўлган 12 та нотижорат ташкилот киритилган.
Изоҳ (0)