Таиланднинг марказий қисмидаги Ангтхонг вилоятида 29 ноябрь, якшанба куни йўловчи автобуси ағдарилши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. 49 киши, жумладан, беш нафар чет эллик жароҳатланган. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига автобус ҳайдовчисининг маълум қилишича, у рулда ухлаб қолганлиги сабабли Чиангмай шаҳридан пойтахт Бангкокка кетаётган транспорт воситаси катта тезликда йўлдан чиқиб кетган ва ағдарилган. Йўловчилар то қутқарувчилар етиб келмагунча автобусдан ташқарига чиқолмаган.
Изоҳ (0)