Республикаликлар партиясидан АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйганлардан бири, собиқ нейрохирург Бен Карсон 28 ноябрь, шанба куни Иорданиянинг Азрак шаҳрида жойлашган суриялик қочоқларнинг лагерига ташриф буюрди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Карсоннинг президентлик кампанияси вакилларининг таъкидлашича, унинг ташрифидан мақсад Яқин Шарқ мамлакатларининг ташқи сиёсати ва қочоқлар билан боғлиқ муаммони яхшироқ англаш учун ҳудудда яшовчи одамлар билан учрашиб, уларни эшитиш бўлган.
Изоҳ (0)