Россиянинг Воронеж вилояти, Каширский туманида автобус билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, бунинг оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 14 киши жарбланган, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Маҳаллий ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, Ростовга йўл олган Yutong автобуси ҳайдовчиси муз аралаш ёмғир туфайли бошқарувни уддалай олмаган ва автобус йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.
Айни пайтда ҳодиса жойида тезкор тергов гуруҳи ишламоқда.
Изоҳ (0)