Россия президенти Владимир Путин Сурияга юборилган россияликларга жанговар ҳаракатлар фахрийси мақомини бериш масаласини кўриб чиқишни топширди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Кремль баёнотига таяниб.
Таъкидланишича, ушбу масала 20 декабргача кўриб чиқилиши керак.
«Россия Федерацияси қонунчилигига Сурия Араб Республикасига ҳарбий ҳаракатлар олиб борилиши юзасидан юборилган Россия фуқароларига жанговар ҳаракатлар фахрийси мақомини беришни кўзда тутадиган ўзгартиришлар киритиш имкониятини кўриб чиқиш топширилди», — дейилади хабарда.
Ушбу масала учун Россия бош вазири Дмитрий Медведев масъул этиб тайинланган.
Изоҳ (0)