Россия Федерал космик агентлиги («Роскосмос») коинотга лазер нури ёрдамида симсиз тарзда энергия узатиш бўйича ноёб эксперимент ўтказишни режалаштирди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru».
Лойиҳага мамлакатнинг етакчи лабораториялари қўшилган, ҳозирда самарадорлиги қарийб 60 фоизга тенг фотоэлектр приёмниклар-ўзгартиргичлар бор.
Электр токи Халқаро космик станциянинг Россия сегментидан «Прогресс» транспорт кемасига узатилади, у станциядан 1—2 километр масофада жойлашади. Электр энергиясини лазер инфрақизил нури ёрдамида узатиш технологияси ерда ишлаб чиқилмоқда, тизим тажрибавий режимда муваффақиятли равишда ишламоқда.
Самарали лазер тизимларини яратиш келажакда электр энергиясини анча кучли энергетик ускуналарга эга космик қурилмалардан махсус қабул қилувчи ўзгартиргичлар ўрнатилган бошқа космик қурилмаларга узатиш имконини беради. Космик қурилмаларга тизимнинг интеграция қилиниши ердан ташқаридаги маконни ўзлаштиришда янги имкониятларни очади.
Тажрибанинг қачон ўтказилиши маълум қилинмади.
Изоҳ (0)