Россия ҳукумати муайян рўйхат бўйича Туркиядан маҳсулотлар келтирилишини тақиқламоқчи, дея хабар бермоқда «Известия» мамлакат қишлоқ хўжалигидаги манбасига таяниб.
Нашр маълумотларига кўра, рўйхатга совитилган ва музлатилган йирик шохли қорамол гўшти, уй паррандаси гўшти ва калла-почаси, тузланган гўшт, қуритилган ёки дудланган гўшт, сут ва сут маҳсулотлари, шу жумладан, творог, пишлоқ, шунингдек, балиқ, денгиз маҳсулотлари, ёнғоқ ва мева-сабзавотлар, резавор мевалар, кўкатлар киритилди.
Таъкидланишича, Туркиянинг хатти-ҳаракатларига жавобан ҳукумат қабул қиладиган иқтисодий чоралар тўлиқ рўйхати 1 декабргача эълон қилинади.
Изоҳ (0)