29 ноябрь, якшанба куни Гватемала пойтахтидан 65 километр узоқликда жойлашган қамоқхонада маҳбусларнинг қуролли исёни рўй берди. Мазкур ҳодиса оқибатида олти киши ҳалок бўлган, бироқ уларнинг маҳбус ёки қўриқчилар эканлиги ҳозирча номаълум, дея хабар беради «Газета.ru».
Маълумотларга кўра, исён маҳбуслардан айримлари Калашников автомати билан қуролланишга муваффақ бўлганидан сўнг содир этилган. Исённи бостириш ва қамоқхона ҳудудини назорат остига олиш учун полиция махсус кучлари ва армия бўлинмалари жўнатилган.
Изоҳ (0)