Қоҳира Москвадан Туркиядан Россияга олиб кирилиши тақиқланган ёки чекланган экспорт маҳсулотлари рўйхатини тақдим этишни сўради, у уларнинг ўрнини Миср маҳсулотлари билан босмоқчи. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Туркия экспортини қисман Мисрники билан қоплаш мавзуси Миср савдо ва саноат вазири Тарек Кабил ва унинг россиялик ҳамкасби Денис Мантуровнинг БААдаги учрашувида муҳокама қилинди.
Миср мева ва сабзавотлар, шунингдек, кийим-кечак ва тери етказиб беришга қизиқиш билдирди. Миср вазири мамлакатда ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш учун имкониятлар, шунингдек, «барча зарур корхоналар» борлигини маълум қилди.
Кабил ўзининг россиялик ҳамкасбига россиялик импортчиларнинг Миср корхоналарига ташрифини ташкил қилиш учун Туркиядан экспорт қилинадиган энг муҳим маҳсулотлар рўйхатини тақдим этишни сўраб юзланди.
Изоҳ (0)