Тайвань ва Хитой мамлакатлар раҳбарларининг тарихий учрашувидан сўнг мислсиз яхши ният белгиси сифатида бир-бирининг жосусларини ўз юртига қайтариб юборди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Хитой Тайвань ҳарбий разведкаси вакилларини тўққиз йиллик ҳибсдан сўнг озод этди. Тайвань ҳукумати, ўз навбатида, хитойлик жосусни шартли равишда муддатидан аввал қўйиб юборди.
Эслатиб ўтамиз, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ва Тайвань президенти Ма Инцзю 7 ноябрь куни Сингапурда 1949 йилдаги Хитой фуқаролар уруши якунланганидан бери илк марта учрашган эди.
Изоҳ (0)