ЖАРда йўловчи ташиш транспорти ва юк машинасининг тўқнашиб кетиши натижасида 19 киши ҳалок бўлди, тўрт нафар киши эса оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда мамлакат тез ёрдам хизмати маълумотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга қараганда Хаутен вилоятининг Веринигинг шаҳрида йўловчи ташиш транспортини бошқариб кетаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Тўқнашув натижасида у бир неча бор айланиб кетган ва ёнган. Йўловчиларни транспортнинг деразасидан чиқаришга муваффақ бўлинган.
Юк машинаси ҳайдовчиси эса тирик қолган ва касалхонага ётқизилган.
ЖАРда йўловчи ташиш транспортлари ҳайдовчилари жуда тартибсиз ҳаракатланади. Уларнинг аксарияти ҳеч қандай лицензиясиз ушбу фаолият билан шуғулланади.
Изоҳ (0)