Сурияда ҳалок бўлган россиялик учувчи Олег Пешковнинг жасади 29 ноябрь куни Туркияда рус дипломатларига топширилади. Бу ҳақда Россиянинг Туркиядаги элчихонаси матбуот котиби Игорь Митяков «ТАСС»га хабар берди.
«Бугун Анқаранинг Хатай вилоятига РФ қаҳрамони Олег Анатольевич Пешковнинг жасадини олиб келинишини тасдиқлашди. Парвоз давомида уни элчихонанинг ҳарбий атташеси кузатиб боради. Жасаднинг Россияга олиб келинадиган куни ва вақти аниқлаштирилмоқда», — деди у.
Олдинроқ Туркия бош вазири Аҳмед Давутўғли Туркия томони учувчининг жасадини олгани ва уни дипломатларга беришга тайёрлашаётганини хабар қилганди.
Воқеа: Туркия уриб туширган Су-24
Изоҳ (0)