Россиянинг Ханти-Манси мухтор округида АС-350 вертолёти қулаши натижасида тўрт киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ФВВнинг округ бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Вадим Симоненко маълул қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Ҳодиса жойига етиб келган участка полицияси бортда бўлган беш кишидан тўрт нафари вафот этганини тасдиқлади. Яна бир киши ҳақидаги маълумотлар аниқлаштирилмоқда. Вертолёт жиддий шикастланган, унинг кичик бўлаклари турли томонга учиб кетган», — деб хабар қилади Симоненко.
АС-350 вертолёти Кедровое қишлоғидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда қаттиқ қўнишни амалга оширган.
Ҳодиса жойига тезкор гуруҳ юборилди.
Изоҳ (0)