Чимкентдаги ёш келин-куёвлардан бири ресторанда дабдабали тўй маросимини уюштириш ўрнига шаҳардаги меҳрибонлик уйларидан бирида етим болалар учун дастурхон ёзди. Ноодатий тўй маросимидан олинган фотосуратлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди, дея хабар бермоқда Tengrinews.
Ижтимоий тармоқларнинг аксарият фойдаланувчилари ёшларнинг бу ҳаракатини олқишлади. Улар келин-куёвни «йилнинг энг яхши жуфтлиги», уларнинг никоҳ маросимини эса «йил тўйи» деб атади.
«Умид қиламанки, бу янги анъаналарнинг бошланиши. Ҳозир ҳашаматли тўй машиналари қатори билан ҳеч кимни ҳайрон қолдира олмайсан», — деб ёзди фойдаланувчилардан бири. «Қани энди ҳамма шундай қилса эди, ваҳоланки, бизнинг ҳозирги дабдабали тўйларимиз учун кредит олиб, сўнг ярим умринг уни тўлаш билан кетади», — дейди бошқа фойдаланувчи.
Изоҳ (0)