Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия президенти Владимир Путинга 30 ноябрь куни Парижда учрашишни таклиф қилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Туркия раҳбари ҳали жавоб олмаганлигини айтиб ўтди.
«Мен Россия давлат раҳбари Путинга 30 ноябрь куни учрашишни таклиф қилдим, бироқ ҳозирча жавоб олганим йўқ», — деди Эрдўғон.
Аввалроқ Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон Су-24 ҳалокатидан сўнг Владимир Путинга қўнғироқ қилишга уринганлиги, бироқ суҳбат амалга ошмаганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)