Тунис расмийлари террорчилик фаолиятида гумон қилиб, 30 кишини қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазилигига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
25 дан 26 ноябрга ўтар кечаси ҳуқуқ-тартибот ходимлари 500 дан зиёд рейд ўтказган ва улар давомида террорчилик мазмунидаги варақалар, Смит тўппончаси, иккита милтиқ, 33 та патрон ва оргтехника мусодара этилган. Қўлга олинганлар прокуратура кўрсатмасига биноан қамоққа жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Тунис пойтахтида мамлакат президенти қўриқчилари бўлган автобус портлатиб юборилиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлган ва 20 киши жароҳатланган. Ушбу теракт туфайли Тунисда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Автобусдаги портлаш учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
Изоҳ (0)