Сидней (Австралия) полициячилари қўшни йигит уйидан эшитилаётган ўтакани ёрувчи қичқириқлар сабабли қилинган қўнғироққа биноан воқеа жойига етиб келди, дея ҳикоя қилади «Корреспондент.net».
Ҳушёр қўшнилар ҳуқуқ-тартибот ходимларига эркак ва аёлникига ўхшаш шовқин-суронларни эшитгани, йигит маъшуқасини ураётган бўлиши мумкинлигини билдирган. Бироқ полициячилар уйда фақат йигитнинг ўзини топган. Унинг айтишича, уйида ўргимчакни кўриб қолиб, аввал чўчиб кетган, шундан сўнг «сени йўқ қиламан, ўзимни ўлдим деявер!» деб ортидан қувлай бошлаган.
Полициячилар уйни текшириб кўриб, чиндан ҳам ўргимчакдан бошқа жабрланган йўқлигига гувоҳ бўлгач, воқеа жойини тарк этган.
Изоҳ (0)