Кекса аёл Москвадан Иркутскга парвоз қилиш вақтида уйқуда вафот этди. Бу ҳақда фавқулодда хизмат вакили берган маълумотларга таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Манбада келтирилишича, аёл ўзининг қизи ҳамроҳлигида Москванинг «Домодедово» аэропортидан ўзининг доимий истиқомат қилиб келган ери – Иркутскга учиб кетаётган эди.
«Ўтган кеча Москвадан Иркутскка рейсни амалга ошираётган A319 самолётининг бортида бўлган 90 ёшли йўловчи вафот этди. Шифокорларнинг аниқланишича, ўлим уйқу вақтида содир бўлган», ― дея хабар беради манба.
Изоҳ (0)