Россиянинг Суриядаги ваколатхонаси хавфсизлигини кучайтириш зарурати ортиб бормоқда: яқинда Россиянинг Дамашқдаги элчихонаси яна миномётлардан ўққа тутилган. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Дамашқдаги дипломатик ваколатхонамиз, умуман, Суриядаги фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш йўлида қилаётган саъй-ҳаракатлари учун Сурия томонига миннатдорчилик билдираман. Афсуски, бундай чораларга эҳтиёж сақланиб қолмоқда, ҳатто кучаймоқда: 23 ноябрь куни элчихонамиз ҳудудига яна миномёт снаряди тушган», — дея таъкидлаган Лавров суриялик ҳамкасби Волид Муаллим билан музокаралари чоғида.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Суриядаги элчихонаси илгари ҳам миномётдан бир неча марта ўққа тутилганди.
Изоҳ (0)