26 ноябрь, пайшанба куни Мексиканинг Magnicharters авиакомпаниясига тегишли бўлган Boeing-737 самолётининг Мехикода қўниш пайтида шасси тиргакларидан бири синиб кетди. Бу ҳақда Associated Press хабарлар агентлиги берган маълумотларга таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Ҳодиса содир бўлган вақтда лайнер бортида 139 йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бор эди. Уларнинг ҳеч бири зарар кўрмаган. Самолёт Мексиканинг Канкун шаҳридан учиб келаётган эди.
Ушбу воқеа туфайли аэропортнинг учиш-қўниш йўлакларидан бири тўрт соатга ёпиб қўйилди.
Носозлик сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)