25 ноябрь, чоршанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон гарчи Су-24 Сурияга қулаган бўлса-да, унинг айрим бўлаклари Туркия ҳудудига тушгани ва икки нафар турк фуқаросини жароҳатлаганини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Туркия ОАВлар мазкур фуқаролар ва уларнинг айни пайтдаги ҳолати ҳақида батафсил ҳикоя қилмоқда. Жумладан, уларнинг билдиришича, Россия самолёти металл парчаси Туркия ва Сурия чегараси яқинидаги Хатай вилоятида яшовчи 60 ёшли Мавлуд Хўрознинг оёғи, қудаси Аҳмад Тоштемирнинг эса қулоғига теккан.
Дастлабки муолажаларни олганидан сўнг Мавлуд касалхонадан чиқишга улгурган, унга оёғида қолган нўхотдек металл бўлагини олиб ташлаш учун жарроҳлик амалиёти керак бўлиши билдирилган. Туркиянинг иккинчи фуқароси — Аҳмад Тоштемирнинг ҳам ҳолати қониқарли эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)