Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Туркия билан уруш олиб бориш ниятида эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Туркия билан жанг олиб бориш ниятимиз йўқ, турк халқига муносабатимиз ҳам ўзгармаган. Фақат Туркия раҳбариятига саволларимиз бор», — дея таъкидлаган Лавров.
Россия ТИВ раҳбари Туркияда бўлиб ўтган G20 саммити чоғида турк томони парвозларсиз ҳудуд яратиш мавзусини кўтарганлигини эслатиб ўтди. Лавров «Россия самолётига уюштирилган ҳужум ва бу билан боғлиқ вазият ушбу ғояни илгари суриш учун фойдаланилмаслиги»га умид билдирди.
Изоҳ (0)