Туркия пойтахти Анқаранинг саноат ҳудудида бир неча портлаш рўй берди. Маҳаллий расмийларнинг маълум қилишича, бунинг оқибатида беш киши жабрланган, дея хабар беради Meduza.
Дастлабки маълумотларга кўра, қуруқ муз ишлаб чиқариладиган корхонада газ портлаши содир бўлган. Полиция мазкур ҳодисада теракт аломатларини аниқламаган.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Анқара марказида, вокзал биноси яқинида иккита кучли портлаш содир этилган, унда юздан зиёд киши ҳалок бўлган, 400 дан ортиқ одам жароҳатланганди.
Изоҳ (0)