Ёш америкалик йигитнинг қўлида электрон сигарета портлаб кетди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru». У жиддий шикастланишлар олди, натижада бир умрга ногирон бўлиб қолиши мумкин.
Колорадо университети талабаси Спрингснинг умуртқа поғонаси ва юз суяги синди, у олд тишларидан ҳам айрилди. Жарроҳлар айтишича, беморнинг аҳволи барқарор, бироқ у бутун умр ногиронлик аравачасидан тура олмаслиги мумкин.
Тамаки дўкони ходими сўзларига кўра, қурилма нотўғри йиғилган. Электрон сигареталар қисмларга ажратилган ҳолда сотилади. Уни йиғиш мураккаб жараён бўлиб, буни ўрганиш керак бўлади. Сигаретага ўрнатилган батарея ҳам ўта кучли бўлган, сиғими катта батареянинг ўрнатилиши электрон сигаретанинг портлашига олиб келиши мумкин.
Изоҳ (0)