Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатида жангарилар гуруҳи ҳарбий базага ҳужум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Times of India нашрига таяниб.
Ҳодиса Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги назорат чизиғи яқинида содир бўлди. Уч ёки тўрт жангаридан иборат гуруҳ ҳарбий базага 25 ноябрь, чоршанба куни эрталаб ҳужум уюштирди. Жангарилар ўт очиб, базага гранаталар ота бошлади, натижада ёқилғи ва мойлаш материаллари омбори ёниб кетди.
Ҳиндистон армияси аксилтеррорчилик операциясини бошлади, жангарилар ва ҳарбийлар ўртасида отишмалар бормоқда. Қурбонлар ҳақида маълумот келиб тушганича йўқ.
Изоҳ (0)