Франциянинг Рубе шаҳрида гаровга олинганларни қутқариш операцияси давомида жиноятчилардан бири йўқ қилинди. Бу ҳақда Лилль прокурори Фрадерик Феврга таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қуролланган икки кимса Бельгия чегарасига яқин жойдаги Рубе шаҳрида бир неча кишини гаровга олди, улар орасида болалар ҳам бор эди. Барча гаровдагилар махсус операция давомида қутқарилди.
Жиноятчилар бир неча кишини гаровга олишдан олдин ўғрилик содир этган ва текширув учун полиция томонидан тўхтатилганда отишма келиб чиққанди.
Изоҳ (0)