Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Москвадаги «Откритие Арена» стадионида бўлиб ўтган футбол бўйича Россия чемпионати 16-турининг «Спартак» ва «Краснодар» жамоалари ўртасидаги ўйини (3:2) давомида икки нафар мухлис ҳаётдан кўз юмгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар бермоқда.

Фото: «Sports.ru»

Фото: «Sports.ru»

Ўйиннинг биринчи бўлимида юқори мартабали шахслар ложасида Москва марказий маъмурий округи раҳбари Виктор Фуер юрак хуружи туфайли оламдан ўтган бўлса, ўйин якунланганидан сўнг «Спартак»нинг яна бир ишқибози вафот этгани ойдинлашди.

Иккинчи ишқибознинг ўлимига ҳам юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда, шифокорлар уни қутқариб қололмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар